![Nos surasi audio mp3, tarjima matni Nos surasi audio mp3, tarjima matni](https://cdn.apk-cloud.com/detail/image/com.sabr.nos_surasi-w131.png?u=1)
Description
App Information Nos surasi audio mp3, tarjima matni
- App NameNos surasi audio mp3, tarjima matni
- Package Namecom.sabr.nos_surasi
- Updated
- File SizeUndefined
- Requires AndroidAndroid
- Version
- DeveloperIymon
- Installs-
- PriceFree
- Category
- Developer
- Google Play Link
Iymon Show More...
Similar Apps Show More...
Қуръон – қалблар шифоси 1.1 APK
Инсонни энг гўзал суратда яратган, уни имон неъмати биланшарафлаган, Қуръони каримни башарият учун саодат манбаи қилиб нозилэтган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар айтамиз! АллоҳнингКитобини бизларга омонат билан етказган, ҳаѐтга татбиқ этибкўрсатиб берган, хулқлари Қуръон Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафоҳазратларига, у зот оила аъзоларига, саҳобаларига салавотлар,саломлар йўллаймиз! Шикаста дилларнинг моҳир табиби Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Огоҳ бўлинглар! Инсон танасида бирпарча эт бор. Агар у тузалса, (одамнинг) бутун танаси тузалади.Агар бузилса, тананинг ҳамма аъзоси бузилади. Огоҳ бўлинглар, уқалбдир”, деганлар 1 . Қалб танадаги ҳар бир аъзонинг ишинибошқариб туради. Қалби соғлом одамнинг ҳамма аъзоси саломат бўлади.Дили пок банданинг қилаѐтган иши ҳам тўғри бўлади. Кўнгли тоза,нияти холис инсонларни Яратганнинг Ўзи қўллайди, турлишикаст-балолардан асрайди. Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган:“Аллоҳ сизларнинг (ташқи) кўринишингизга ҳам, бойликларингизга ҳамқарамайди, қалбингизга, амалингизга қарайди 2 ”. Одатда, бизодамлар кўзи тушадиган жойларни чиннидек тоза тутишга ҳаракатқиламиз. Бу яхши албатта. Лекин Аллоҳнинг назари тушадиган қалбимизпоклигига кўпинча бепарво бўламиз. Ваҳоланки Қуръонда шундайдейилган: “У кунда на мол-давлат, на бола-чақа фойда беради. МагарАллоҳ ҳузурига салим – тоза қалб билан келган кишиларгагина (фойдаберади 3 )”. Охиратда бандага қалбидаги имони, тириклик чоғидақилган солиҳ амаллари наф келтиради. Кўнгли тоза инсон қиѐмат кунинажот топади, Аллоҳ розилигига эришади. Дунѐда ҳам, охиратда ҳамбахтли бўлиш учун қалбни поклаш керак. Уламолар руҳий тарбиягабот-бот урғу беришларининг сабаби шунда. Қуръон том маънода шифоманбаидир. Бу мўъжизавий Калом эътиқодимизни тўғрилайди, қалбимизнинурга тўлдиради, дилимизни равшан қилади, тасаввуримизни бойитади,дунѐқарашимизни кенгайтиради. Қуръон тиловати билан хонадонимизгафайз киради, умримиз баракали бўлади. Бир сўз билан айтганда,Аллоҳнинг мўъжизавий Каломи бизни икки дунѐ саодатига бошлайди.“Қуръон – қалблар шифоси” китобининг қайта нашрида руҳий тарбияга,қалбни поклашга алоҳида урғу берилди. Шунингдек, Қуръон ўқиш,ѐдлаш, эшитиш хосияти билан боғлиқ маълумотлар ҳам келтирилди.Қуръони карим суралари фазилати ҳақида ҳам имкон қадар тўхталибўтилди 5 . Ушбу ожизона ҳаракатларимизни мўмин-мусулмонлар учунфойдали қилишини, саҳву хатоларини кечириб, фазли ила ҳусни қабулэтишини Аллоҳ таолодан сўраймиз! Зиѐвуддин Раҳим 1 Бухорий, Муслим,Доримий бу ҳадисни Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоятқилган. 2 Муслим, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Ҳиббон – Абу Ҳурайрарозияллоҳу анҳудан – марфу тарзда ривоят қилган. 3 Шуаро сураси,88-89-оятлар. 4 Исро сураси, 82-оят. 5 Шу ўринда “Қуръон – қалбларшифоси” китобининг ѐзилиш тарихи ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтсак:2004 йилда имом Нававийнинг “Тибѐн” номли машҳур китоби асосида“Қуръони карим фазилати ва одоблари” рисоласи тайѐрланганди.2011-2012-йилларда мазкур рисола қайта ишланиб, китоб номи ҳамўзгарди: “Қуръон – қалблар шифоси”. Китоб нашр этилганидан кейинбилдирилган фикр-мулоҳазалар ҳисобга олиниб, 2014-2016-йиллардакитоб яна бир бор қайта кўриб чиқилди, керакли маълумотлар билантўлдирилди.
Duo va salavotlar 2.0 APK
Дуо — худога илтижо қилиб, ўзи ёки бошқалар учун узоқ умр, бахт,нажот тилаш ва ёмонликни қайтаришни сўраш. Бунда Дуо қилувчи маълумбир хаттиҳаракатни адо этади (мас, мусулмонларда икки қўлини юзигатортиб фотиҳа қилади). Дуо барча динларнинг асосий элементлариданбири ҳисобланади. У ибтидоий даврда сўзнинг сеҳрли кучига ишониш,унинг ёрдамида илоҳий кучлардан фойдаланиш мумкин деган ишончасосида шаклланган. Дуони қайси тилда қилишнинг аҳамияти йўқ. Лекинислом дини ақидаси бўйича, агар талаффузини ўрнига қўя олса вамазмунидан огоҳ бўлса, дуони араб тилида қилиш афзалдир. Дуонингикки тури бўлади. Биринчиси, "маъсура", яъни матни Қуръон, ҳадисёки бошқа диний манбаларда аниқбелгилаб қўйилган Дуолар. Уларнибузмай, қўшмай, қандай кўрсатилган бўлса ўша тарзда ўқийдилар.Иккинчиси, "муҳтараа", яъни Дуо матнини ўзи тўқиб, эркин ҳолатдаилтижо қилиш. Бут, санам ва сохта маъбудаларга ёлвориб илтижо қилишҳам Дуо турига киради. Ислом ақидаси бўйича, фарзанд ато этиш, шифобериш, балоқазодан асраш, инсофтавфиқ каби ҳожатлар фақат Аллоҳнингўзидан сўралади. Ундан бошқадан сўрашлик ширк ва куфр саналади.